Тошкент халқаро аэропортига Ислом Каримов номи берилди

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида қарорни имзолади. Унга кўра, Самарқанд шаҳрида Ислом Каримов дафн этилган ҳудудда ёдгорлик мажмуаси барпо этилади.

Тошкент шаҳрида, Ислом Каримов туғилиб ўсган Самарқанд шаҳрида ва у киши биринчи раҳбар бўлиб ишлаган Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида Ислом Каримовга ҳайкал ўрнатилади.

Биринчи Президент кўп йиллар давомида фаолият олиб борган Тошкент шаҳридаги Оқсарой қароргоҳида (Ўзбекистон кўчаси, 45) Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси ташкил этилади ва Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фонди ҳам ушбу манзил бўйича жойлаштирилади. Самарқанд шаҳрида Ислом Каримов музейи ташкил этилади.

Тошкент давлат техника университетига, Асака шаҳридаги автомобиль заводига, Фарғона шаҳридаги Санъат саройига, Тошкент халқаро аэр%D

SHARE