Шавкат Мирзиёев Қирғизистон раҳбарига таъзия билдирди

Шу йилнинг 16 январь куни эрталаб маҳаллий вақт билан 7.31 да Қирғизистондаги “Манас” аэропорти яқинида “Боинг-747” юк самолёти ҳалокатга учради. Қирғизистон оммавий ахборот воситалари хабарларига кўра, бахтсиз ҳодиса туфайли 37 киши қурбон бўлди.

Ўзбекистон Республикасии Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбаевга “Боинг 747” юк самолёти фалокатга учраб, кўплаб инсонлар, жумладан, болалар ҳалок бўлгани муносабати билан ҳамдардлик изҳор этди.

Қирғизистонда 17 январь мотам куни, деб эълон қилинди.