Россиядаги йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 3 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

    Шу йилнинг 7 январь куни М-32 “Самара-Уралск” йўналишининг 76 километрида, Александровка ва Ледяйка аҳоли пунктлари оралиғида йўловчи автобус ва енгил автомашина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида енгил автомашинада бўлган 3 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқароси ҳалок бўлишган. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Россия Федерацияси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига таяниб хабар берди.

    Ҳалок бўлган фуқаролар:

    1. Норбаев Норбек Оленбаевич 01.08.1978 й.т.
    2. Худайберганов Маркс Ибрагимович, 24.03.1978 й.т.
    3. Бобожонов Кахрамон Файзулоевич, 24.01.1979 й.т.

    Хабарда айтилишича, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда ҳалок бўлганларнинг яқинларига зарурий ёрдам кўрсатиш чоралари кўрилмоқда.