Ўзбекистон мадҳияси муаллифи Абдулла Орипов Тошкентдаги «Чиғатой» қабристонига дафн этилди

    Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон қаҳрамони, Ўзбекистон давлат мадҳияси муаллифи Абдулла Орипов 10 ноябрь, пайшанба куни Тошкентдаги «Чиғатой» қабристонига дафн этилди.

    Абдулла Орипов давомли хасталикдан сўнг 2016 йил 5 ноябрь куни АҚШнинг Техас штатида вафот этган эди. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги марҳумнинг жасадини Тошкентга олиб келиш учун барча зарур чоралар кўрилишини маълум қилган эди.

    SHARE