Шавкат Мирзиёев Дональд Трампни сайловдаги ғалабаси билан қутлади

    Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев 10 ноябрь куни Доналд Трампни сайловдаги ишончли ғалабаси ва Америка Қўшма Штатлари Президентлигига сайланганлиги муносабати билан табриклади. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар қилди.

    Ўзбекистон раҳбари АҚШ билан стратегик шерикчилик муносабатларининг барқарор ривожланаётганлигини таъкидлади.

    Шавкат Мирзиёев Доналд Трампга соғлик-саломатлик ва масъулиятли давлат мансабида улкан муваффақиятлар, бутун АҚШ халқига эса тинчлик, осойишталик ва тараққиёт тилади.