Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ шоири Абдулла Орипов оламдан ўтди

    Ўзбекистон халқи, Ўзбекистон адабиёти ва санъати оғир жудоликка учради. Kun.uz сайтининг маълум қилишича, Ўзбекистон қаҳрамони, халқ шоири Абдулла Орипов оғир хасталикдан сўнг 75 ёшида вафот этган.

    Ўзбекистон Давлат мадҳиясининг муаллифи Абдулла Орипов АҚШнинг Хьюстон шаҳрида даволаниш курсини ўтаётгани, унинг аҳволи оғирлашгани ҳақида аввал хабар қилинган эди.

    Таҳририят марҳум устоз шоирнинг оила аъзолари ва яқинларига, Ўзбек халқига чуқур ҳамдардлигини билдиради ва сабр тилайди.

    SHARE