Москвада Ислом Каримовга ҳайкал ўрнатилади

    Москвада Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовга ҳайкал ўрнатилади. Бу ҳақида ТАСС хабар тарқатди.

    Москва шаҳар думасининг тарихий санъат комиссиясининг 8 декабрдаги мажлисида Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовга ҳайкал ўрнатиш масаласи кўриб чиқилади.

    Комиссия раиси Игорь Воскресенскийнинг маълум қилишича, ҳайкал ўрнатиш таклифи Москва шаҳар маъмурияти Ўзбекистон элчихонаси мурожаат қилган. Элчихона бу борада Ўзбекистон ҳукумати истагини етказган. Унинг қайд этишича, ушбу масала давлатаро даражасида муҳокама қилинган, шу боис бу борада ижобий қарор қабул қилишга шубҳа йўқ.

    Ҳайкал, дастлабки маълумотларга кўра, элчихона яқинида жойлашган, Ислом Каримов номи билан аталиши кутилаётган майдонда ўрнатилиши мумкин.

    Бундан аввалроқ, Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Туркманистонда майдон ва кўчаларга Ислом Каримов номи берилишини маълум қилган эди.

     

    SHARE