Ўзбекистонлик тилшунослар имло қоидаларига “ц” ундоши билан боғлиқ ўзгартириш киритишни режалаштирмоқда

    Ўзбекистонда миллий талаффузимиздан келиб чиққан ҳолда имло қоидаларига ц ундоши билан боғлиқ ўзгартириш киритилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақида лишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ректори, филология фанлари доктори, профессор Шуҳрат Сирожиддинов “Оила даврасида” газетаси мухбирига маълум қилган.

    Газетанинг ёзишича, кирилл ёзувига асосланган ўзбек алифбосида ц ҳарфи бор. Ўзбеклар, қорақалпоқлар учун бу товушни айтиш муаммо эмас. Лекин лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида бу ҳарф кўзда тутилмаган.

    Шуҳрат Сирожиддиновнинг айтишича, ушбу савол ўзбек тили имлосидаги долзарб мавзулардан бири ҳисобланади. Дарҳақиқат, ц ундоши билан боғлиқ сўзларнинг зарур ўринларда нотўғри қўлланилаётгани ўқувчиларни чалғитмоқда. Масалан: ц ундоши ўрнига қўлланилаётган лотин имлосидаги ts ҳарф бирикмаси баъзи ўринларда ўзини оқламайди — ssenariy, biotsikl, biotsentr, sirkul ва ҳоказо. Миллий талаффузимиздан келиб чиққан ҳолда имло қоидаларига ц ундоши билан боғлиқ ўзгартириш киритилиши режалаштирилмоқда.

    SHARE