Шавкат Мирзиёев: Ўзбекистон мусулмон олами хавфсиз ва фаровон давлатларга айланишига ишонади

    Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёевнинг Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши 43-сессиясининг очилиш маросимидаги нутқида Ўзбекистон ядро қуролидан холи ҳудудлар кўламини изчил кенгайтириш тарафдори ва Яқин Шарқда ҳам ядро қуролидан холи ҳудудни ташкил этиш ғоясини қўллаб-қувватлашини маълум қилди.

    Оммавий қирғин қуролини тарқатмаслик муаммоси бугунги кунда энг кескин масалалардан бири бўлиб қолмоқда. Ўзбекистон 1993 йилдаёқ Марказий Осиёда ядро қуролидан холи ҳудудни ташкил этиш ташаббусини илгари сурган. Мазкур ташаббус Ўзбекистон ва қўшни давлатлар томонидан 2006 йилда имзоланган Марказий Осиёда ядро қуролидан холи ҳудуд тўғрисидаги шартнома, шунингдек, БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий бешта аъзоси 2014 йилда имзолаган Кафолатлар тўғрисидаги протоколда ўзининг амалий ифодасини топган.

    Ўзбекистон ядро қуролидан холи ҳудудлар кўламини изчил кенгайтириш тарафдори ва Яқин Шарқда ҳам ядро қуролидан холи ҳудудни ташкил этиш ғоясини қўллаб-қувватлайди.

    Унинг айтишича, Ўзбекистон ташкилотга аъзо мамлакатлар ва, умуман, мусулмон олами хавфсиз ва фаровон давлатларга айланишига ишонади.

    SHARE