Ўзбекистонда 2020 йилга бориб пахта хом ашёсининг 80 фоизи машиналарда териб олинади

Ўзбекистонда XII Халқаро ўзбек пахта ва тўқимачилик ярмаркаси иш бошлади. Унинг очилишида Ўзбекистон ҳукумати пахта йиғим-теримида қўл меҳнати даражасини камайтириши ҳақида маълум қилинди.

Uzbekistan Today нашрининг маълум қилишича, 2020 йилга бориб, пахта йиғим-теримида қўл меҳнатининг улуши тахминан 30 фоизга камаяди. Бу замонавий пахта териш комбайнларини жорий қилиш ҳисобига амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги маълумотларига кўра, 2020 йилга бориб пахта хом ашёсининг 80 фоизини пахта териш машиналари йиғиштириб олади.

SHARE