Севара Назархон Нью-Йоркда концерт беради

Жорий йилнинг 5 ноябрь куни АҚШнинг Нью-Йорк штатида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, хушовоз хонанда Севара Назархон ўзининг яккахон концерт дастурини тақдим этади. Бу ҳақида hozirchashu.com сайти хабар тарқатди.

Яқиндагини иккинчи маротаба оналик бахтига муяссар бўлган хонанданинг сизга яхши таниш бўлган ва янги тароналари ўрин олган мазкур концерт дастурига АҚШнинг барча штатларида истиқомат қилувчи ватандошларимизни таклиф этиб қоламиз. Ушбу концерт дастури Нью Йорк штатининг Бруклин шаҳарчасидаги “Master Theater”санъат саройида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Бугунгача ўзбек эстрадаси вакилларидан, мазкур санъат саройини мухлислар билан тўлдириш фақатгина Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмоновагагина насиб қилган. Умид қилиб қоламиз Севара Назархоннинг концерт дастурида ҳам санъат саройининг ўриндиқлари мухлислар билан тўла бўлади.

Чипталарни сарой кассаларидан ҳамда мана бу ерда онлайн тарзда сотиб олишингиз мумкин бўлади.

SHARE