Самарқандда трамвай ҳаракати тикланади

    Самарқанд шаҳрида трамвай ҳаракати қайта тикланади. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Самарқанд шаҳрида маълум қилган.

    У шаҳарда барпо этилиши режалаштирилаётган, шаҳар аҳолисининг уй-жой муаммоларини ҳал этиш имконини берадиган замонавий кўп қаватли уйлар лойиҳаси билан танишди. Ушбу янги уй-жой мажмуаларида аҳолининг ҳар томонлама қулай яшаши учун зарур ижтимоий инфратузилма ҳам яратилади.

    ЎзАнинг ёзишича, Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳри транспорт тизимини янада яхшилаш, замонавий трамвай линияларини барпо этиш лозимлигига эътибор қаратди. Бунинг учун барча имкониятлар мавжудлиги, трамвайнинг экологик тоза транспорт воситаси сифатида атроф-муҳитга таъсири камлигини қайд этаркан, бу лойиҳани сифатли бажариш, 2017 йилнинг Наврўз байрамигача якунлаш зарурлигини таъкидлади.

    SHARE