Ўзбекистонда интернет фойдаланувчилари сони 13 миллиондан ошди

Ўзбекистонда интернет фойдаланувчилари сони 13 миллиондан ошди. Бу ҳақда ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари Алишер Файзуллаевга таяниб, Газета.uz хабар тарқатди.

Республика аҳоли пунктларининг 92 фоизи мобиль алоқа билан қамраб олинди, абонентлар сони эса 20,8 миллионга етди, дея қайд этди у.

Халқаро алоқа тармоқларига чиқиш тезлиги қарийб 35 Гбит/с (2015 йил сўнгида — 26,4 Гбит/с)га етди.

Магистраль телекоммуникацион тармоқлар халқаро ва туман даражасида 10, вилоятлар даражасида 4 баробарга кенгайтирилди.

Рақамли радиорелели тармоқлар ва оптик толали алоқа тармоқлари узунлиги 23,4 минг километрга етди. Жумладан, оптик толали алоқа тармоқлари узунлиги 17,9 минг километрдан 18,9 минг километрга етказилди.

SHARE