Абдулазиз Комилов Нью-Йоркда диний эркинлик соҳасида АҚШнинг алоҳида топшириқлар бўйича элчиси билан учрашди

    Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 21 сентябрь куни диний эркинлик соҳасида АҚШнинг алоҳида топшириқлар бўйича элчиси Дэвид Саперштейн билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

    Хабар беришларича, мулоқот чоғида диний эркинликни таъминлаш соҳасидаги ҳамкорликка доир масалалар юзасидан фикр алмашилди.

    «Учрашувда томонлар конструктив ва ўзаро ҳамжиҳатлик руҳида мулоқотни давом эттиришга тайёр эканликларини таъкидладилар», — дейилади ТИВ ахборотида.

    Маълумот учун, Абдулазиз Комилов БМТ Бош Ассамблеясининг 71-сессияси ишида иштирок этиш учун АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида ташриф билан бўлиб турибди.

    SHARE