Артур Таймазов Россия парламенти депутати бўлди

    Эркин кураш бўйича Ўзбекистон делегацияси сафида тўртта Олимпиадада иштирок этиб, шуларнинг 3тасида олтин медални қўлга киритган Артур Таймазов Россия Давлат Думасига Шимолий Осетиядан депутат бўлди.

    “Дума сайлов комиссияси мажлисида Артур Таймазовга Россия Давлат Думасининг еттинчи чақириғи мажлисига депутати гувоҳномаси топширилди”,  дейилган Таймазовнинг расмий сайтида.

    Шимолий Осетияда Давлат думасидаги битта мандат учун 7 номзод курашган. 19 сентябрь куни Артур Таймазов учун 281 186 овоз берилгани маълум бўлди.

    Артур Таймазов 2000 йилги Сидней Олимпиадасида кумуш медални қўлга киритган бўлса, 2004, 2008 ва 2012 йилги Олимпиадаларда олтин медаль эгасига айланган.Спортчи Осиё ўйинларининг уч карра ғолиби ҳам ҳисобланади. 2002, 2006 ва 2010 йилги турнирда унга тенг келадиган спортчи топилмаган. Жаҳон Чемпионатларида Таймазовга икки марта олтин, икки марта кумуш ва 1 марта бронза медали насиб қилган.

    SHARE