Марказий сайлов комиссияси халқаро ташкилотларни сайловни кузатишга таклиф қилди

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЕХҲТ) Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ДИИҲБ)га, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ижроия қўмитаси (МДҲ Ижроия қўмитаси)га, Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ)га, Ислом ҳамкорлиги ташкилоти (ИҲТ)га ва Бутунжаҳон сайлов органлари ассоциацияси (БСОА)га 4 декабрда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Президенти сайловининг халқаро кузатувида иштирок этиш учун расман таклифномалар юборди.

Халқаро ва хорижий кузатувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштирок этиши бутун сайлов жараёнининг ошкоралиги ва очиқлиги тамойиллари мустаҳкамланишига, умумийлик, тенглик, эркинлик ва яширин овоз бериш каби демократик сайловларнинг тамойилларига риоя этилишига хизмат қилади, дейилади Марказий сайлов комиссияси матбуот хизмати хабарида.

SHARE