Абдулазиз Комилов БМТ Бош Ассамблеяси сессиясида иштирок этади

Шу йилнинг 21 25  сентябрь кунлари Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация ўз ишини бошлаган БМТ Бош Ассамблеяси 71-сессиясининг умумсиёсий мунозараларида иштирок этади. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар қилди.

Шунингдек, делегациянинг Нью-Йорк шаҳрига ташрифи дастуридан Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар ташқи ишлар вазирларининг мувофиқлаштирувчи учрашувида нутқ сўзлаш ҳамда қатор икки томонлама учрашув ва музокаралар ўрин олган.

SHARE