Ўзбекистон ҳукумати таркибида ўзгариш бўлди

    Ўзбекистон ҳукумати таркибида ўзгаришлар юз берди.

    Арипов Абдулла Ниғматович Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ёшлар сиёсати, маданият, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялари масалалари комплекси раҳбари этиб тайинланди.

    Икрамов Адхам Ильхамович Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари  сифатида қўшимча соҳаларга эга бўлди. У эндиликда Соғлиқни сақлаш, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари комплексига раҳбарлик қилади.

    Бундан англашиладики, Бош вазирнинг ёшлар сиёсати, таълим, маданият ва спорт масалалари бўйича ўринбосари лавозими тугатилган. Ушбу лавозимга шу йилнинг август ойида ТДТУ ректори вазифасида ишлаган Маджит Каримов тайинланган эди.

    Ҳукумат порталидаги маълумотларга кўра, фан, таълим соҳаси  Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Рустам Азимов комплексига ажратилган.

    Касимов Рустам Сабирович Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири этиб тайинланган. У илгари Ўзбекистон ҳукумати раҳбари ўринбосари бўлган.

    SHARE