Нурсултон Назарбоев Самарқандга ташриф буюрди

    Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев шу йилнинг 12 сентябрь куни Самарқандга амалий ташриф билан келди. Оқўрда матбуот хизматининг маълум қилишича, ташриф доирасида Ислом Каримов қабрига гул қўйиш, оила аъзолари билан учрашиши режалаштирилган.

    Нурсултон Назарбоев ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев билан учрашади.

    Ислом Каримов шу йилнинг 2 сентябрь куни вафот этган эди.

    SHARE