Apple ҳайратлантиришда давом этади: янги iPhone7 тақдим қилинди

Сан-Францискода Apple компанияси янги iPhone7 ва iPhone Plus русумидаги смартфонларини намойиш этди. Тақдимотда айтилишича,  янги айфон смартфони сув ўтказмайди, унинг дизайнида ортиқча элементлардан янада камроқ фойдаланилган — минимализм.

21

Янги iPhone смартфонлари олтин, пушти олтин, кумуш ва қора рангларда ишлаб чиқарилади.  Home тугмачаси янада маромига етказилиб, ташқи таъсирларга бирмунча сезувчан бўлди.

Қурилманинг яна бир янгилиги камерасида бўлиб, у олти қаватли линза, 12 Мп, тўрт LED сингари қулайликларга эга.

22

iPhone 7 смартфонларида кишилик жамияти шу пайтга қадар ишлатиб келган “наушник” тиқадиган туйнук бўлмайди.

26

Унда иккиталик стереодинамика ўрин олмоқда. Овози икки карра баланд чиқади. 3,5 мм бўлган туйнук ўрнига iPhone 7 смартфони комплектида lighning-туйнукли “наушник”лар — AirPods сотувга чиқарилади.

27

Айтганча,  3,5 мм бўлган анъанавий “наушник”лардан фойдаланиш учун Apple компанияси махсус мослаштирувчи қурилмани бепул беради.

24

Ушбу “қулоқчинлар” (охирги пайтларда “наушник” сўзи ўрнида қўлланиляпти) махсус кейсда бўлиб, у айни пайтда қувватлантирувчи вазифасини ҳам бажаради. AirPods бир марта қувват олса, беш соат давомида узлуксиз ишлай олади.

Янги қурилмалар шу йилнинг 16 сентябридан сотувга чиқарилади.

Apple операцион тизими кундан-кунга катталишиб борар экан, смартфонларнинг хотираси ҳажмини ҳам кенгайтиришга қарор қилди. Шундай қилиб, энди айфонлар 16 Гблик бўлмайди. Унинг кичик ҳажмлиси 32 Гб бўлиб, базавий нархи 649 долларни ташкил этади.

20

iPhone Plus нархи эса 769 долларга баҳоланмоқда. Айтишларича, янги айфоннинг қуввати янада кўпроққа етади. Яъни iPhone 6s дан кўра икки соат кўпроққа етади.

crxebttxyaaru00

Компания дастлабки буюртмаларни 9 сентябрдан қабул қила бошлайди. iOS операцион тизимини юклаб олишга 13 сентябрдан киришиш мумкин.

SHARE