Олий Мажлис Ўзбекистон Президентининг вазифа ва ваколатларини бажаришни вақтинча юклаш масаласини 8 сентябрь куни кўриб чиқади

    2016 йил 7 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг таклифига кўра Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати Кенгашларининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон телевидениеси маълум қилди.

    Daryo.uz сайтининг ёзишича, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгаши ва Сенати Кенгаши Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг ва Сенатининг қўшма мажлисини 2016 йил 8 сентябрь куни Тошкент шаҳрида чақириш тўғрисида қўшма қарор қабул қилди.

    Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати қўшма мажлиси кун тартибига Ўзбекистон Республикаси Президентининг вазифа ва ваколатларини бажаришни вақтинча юклаш тўғрисидаги масала киритилди.

    SHARE