Нью-Йоркда Ислом Каримов вафоти муносабати билан БМТ байроғи туширилди

    Шу йилнинг 6 сентябрь куни БМТнинг Нью-Йоркдаги қароргоҳи биносида флагштокдаги БМТ байроғи Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримов вафоти муносабати билан ҳамдардлик белгиси сифати туширилди. Бу ҳақда «Жаҳон» АА хабар қилди.

    Газета.uz сайтининг ёзишича, бундан аввалроқ БМТ бош котиби Пан Ги Мун Президент Ислом Каримовнинг ҳаётдан кўз юмганидан чуқур қайғуга ботганини маълум қилган эди. У марҳумнинг оиласи, Ўзбекистон ҳукумати ва халқига ўз ҳамдардлигини билдирди.

    БМТ раҳбари республиканинг Биринчи Президенти томонидан Ўзбекистон ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ўртасидаги мустаҳкам шерикчиликни таъминлаш бўйича амалга оширилган ишларга юқори баҳо берди.

    SHARE