Наманганлик пенсионер таъзия учун Самарқандга велосипедда йўл олди

5 сентябрь тонгида Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилиш учун 75 ёшли наманганлик пенсионер Ҳусан Ҳожибоев Чортоқ туманидан Самарқандга велосипедда йўл олди. Бу ҳақда Водители Ташкента гуруҳида хабар қолдирилган.

Kun.uz сайтининг ёзишича, у биринчи куни 110 км йўлни босиб ўтгач, Қамчиқ довонига яқинлашиб, Ғурумсаройда тунаган.

“Самарқандгача 521 км йўлни 4-5 кун велосипедда юриши керак. Тасаввур қилаверинг, бу нимани англатади”, дея ҳайратини билдирган фейсбук фойдаланувчиларидан бири.

SHARE