Режеп Таййип Эрдўғон: Ўзбекистон Ислом Каримов раҳбарлигида минтақада ва дунёда муҳим давлат позициясини эгаллади

Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдўған Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Ниғматилла Йўлдошев номига, Президентимиз Ислом Каримов вафотлари муносабати билан таъзия номаси йўллади.

Унда жумладан шундай дейилади:

“Ўзбекистон Республикаси Президенти жаноб Ислом Каримовнинг вафот этгани мени чуқур қайғуга солди. Сиз зоти олийларига, ўзбек халқига ва жаноб Ислом Каримовнинг оиласига ўз номим ва халқим номидан чуқур таъзия изҳор қиламан.

Ўзбекистон жаноб Каримовнинг кучли пешқадамлигида сўнгги чорак асрда муваффақиятли тараққий этиб, ўз минтақасида ва дунёда муҳим давлат позициясини эгаллади. Туркия тарихий дўсти ва қардоши бўлган Ўзбекистон билан алоқаларини ҳар соҳада ривожлантиришга  катта аҳамият беради. Ўзбекистон билан икки томонлама, минтақавий ва халқаро платформалардаги ҳамкорлигимизни халқларимизнинг манфаатига хизмат қиладиган шаклда ва ўзаро ишонч асосида  ривожлантиришда давом этишимизга чин қалбдан ишонаман.

Фурсатдан фойдаланиб, яна бир маротаба таъзия изҳор қилиб, Сиз жаноби олийларига ва қардош Ўзбек халқига ўз номим ва халқим номидан омонлик, фаровонлик тилаб қоламан”.