Абдулазиз Комиловга Барак Обаманинг Ислом Каримов вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирган мактуби тақдим этилди

    2016 йилнинг 5 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов мамлакатимизга ташриф буюрган АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича ёрдамчиси ўринбосари Даниел Розенблумни қабул қилди.

    Вазирлик матбуот хизмати хабарига кўра, америкалик дипломат АҚШ Президенти Барак Обаманинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов вафоти муносабати билан Америка Қўшма Штатлари номидан ҳамдардлик изҳор этиб, Ўзбекистон аҳлига далда билдирган мактуби матнини тақдим этди.

    Суҳбат давомида икки томонлама муносабатларнинг баъзи масалалари муҳокама қилинди.

    Учрашувда АҚШ Элчиси Памела Спратлен иштирок этди.

    SHARE