АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Памела Спратлен: «Барчамиз чуқур қайғудамиз»

    АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Памела Спратлен 4 сентябрь куни Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатида ташкил этилган хотира маросимига ташриф буюрди, дея хабар бермоқда ЎзА.

    «Барчамиз қаттиқ қайғудамиз. Ислом Каримов оиласига ва Ўзбекистон халқига чуқур ҳамдардлик билдирамиз», — дея АҚШ элчисининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда ЎзА.

    «АҚШ Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ҳамкоридир. Ўзаро алоқаларни давом эттириш тарафдоримиз. Халқингизга сиҳат-саломатлик, фаровонлик ва барқарорлик тилаймиз», — дея қўшимча қилди Спратлен хоним.

    Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг вафоти муносабати билан АҚШ Президенти Барак Обамадан таъзиянома келди. Мазкур таъзияномаларда ушбу қайғули дамларда Ўзбекистон раҳбарияти, халқи ва Ислом Каримовнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдирилиб, сабр-тоқат тиланган.

    SHARE