Кубада Ислом Каримовнинг вафоти муносабати билан мотам эълон қилинди

Куба Республикаси давлат кенгаши Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг вафоти муносабати билан мамлакатда расман мотам эълон қилди. Бу ҳақда Кубанинг ACN давлат агентлиги хабар бермоқда.

Daryo.uz сайти хабар беришича, мотам 5 сентябрь куни маҳаллий вақт билан соат 06:00 дан 24:00 га қадар давом этади. Мотам пайтида барча давлат бинолари ва ҳарбий муассасаларда Куба давлат байроғи тушириб қўйилади.

SHARE