Маккада ўзбекистонлик зиёратчилар Ислом Каримовнинг «ғоиб» жаноза намозини ўқиди

    Айни вақтда Саудия Арабистонининг Макка ва Мадина шаҳарларида бўлиб турган ўзбекистонлик ҳожилар Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг вафоти ҳақидаги хабарни чуқур қайғу билан қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси расмий портали хабар бермоқда.

    Шу йилнинг 2 сентябр куни Макка вақти билан соат 21:00 да ишчи гуруҳ штабида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Биринчи Президенти оила аъзоларига, яқинларига, бутун Ўзбекистон халқига таъзия изҳор қилинди ва самимий ҳамдардлик билдириб ўтилди.

    «Муҳтарам Юртбошимизнинг вафотлари муносабати билан 3 сентябрь куни пешин намозидан сўнг ғоибона жаноза намози ўқилди. Унда юртдошларимиз Президентимиз охиратлари обод бўлиши, жойлари жаннатдан бўлишини Яратгандан сўраб, дуо-ю илтижолар қилдилар, ўзаро бир-бирларига сабр-тоқат билдирдилар», — дейилади идора ахборотида.

    «Шунингдек, ҳожилармиз муҳтарам Юртбошимиз ҳақларига хатми Қуръонлар ўқидилар. Умра амалларини Масжидул Ҳарамда адо этиб, савобини муҳтарам Президентимиз руҳониятларига бағишладилар ва ҳақларига дуо-ю фотиҳалар қилдилар», — дея қўшимча қилинган идора ахборотида.

    SHARE