Амeрикадаги туркистонликлар Ўзбeкистон халқининг қайғусига шeрик

Амeрикалик туркистонликлар Ўзбeкистон халқининг қайғусига шeрик.

Абдуллоҳ Хўжа, Туркистон-Америка жамияти президенти:

Хурматли ватандошлар, бу қайғули воқеа Америкада яшаётган кўпгина туркистонлик ўзбекларнинг қалбини ларзага солди…

Аллоҳдан ул олий зотни раҳим айлаб, ҳисобларини осон қили,б ўз раҳматига олишлигини ва Фирдавс жаннатлардан жой ато этишни сўраб дуода қоламиз. Марҳумнинг оила аъзоларига, яқинларига ва Ўзбекистон халқига чуқур ҳамдардлик билдирамиз.

Америкадаги туркистонликлар жамияти президенти Абдуллох Хўжа

Ислом Каримовнинг табриги. 2008 йил.

Мен, Ислом Каримов жаноблари билан бир неча марта учрашганман… Самимий руҳда ўтган суҳабат ва учрашувлар доимо қалбимда сақланиб қолади. 1991 йили Ислом Каримов Ўзбекистон мустақиллигини эълон қилганда биз чексиз хурсанд булган эдик… Ота-буваларимиз кутган замонни қуришлик бизга насиб этганига Аллоҳага шукр қилдик.

1992 йили Нью-Йоркда жойлашган БМТ (Бирлашган Миллатлар Ташкилоти) биноси ёнида Мустақил Ватанимизнинг чиройли байроғни кўтарилишини биз кўзимиздаги ёш ила катта хурсандчилик билан кутиб олдик!

14224708_10209189277281346_6138085409101046477_n

Ислом Каримов билан илк учрашувларининг бирида, мен Америкадаги Туркистон ўзбек жамияти янги биноси қошида Маданий-маърифий марказ очиш ниятимизни айтдим…

Кўп вақт утмай, Ислом аканинг кўрсатмасига биноан Тошкентдан 30-40 энг яши усталар етиб келишиб, Маданий марказимизни нақш ва бошқа миллий суратлар билан безаб кетишди… Америкалик дўстларимиз марказимизга ташриф буюришганида, ўзларини ўзбек санъати музейи ичида юрганда ҳис қилишларини яширишмайди…

Биз у кишидан жуда миннатдормиз. 2008 йили Америкадаги туркистонликлар жамиятини 50 йиллик юбилей тўйига Ислом Каримов барчамизга табрик йўллаб, жамиятимизга бир неча жуда ҳам ноёб, бадиий картиналарни ҳадя этдилар…

10 сентябр куни жамиятимиз Маданий марифий маркази биносида барча туркистонликлар йиғилиб, ул зот руҳларига қуръон фотиҳа ва хотира тадбирини ташкил қилишни режалаштирдик.

Абдулла Хўжа
Абдулла Хўжа

Дилларимизни эзган қайғу юки фавқулодда оғир… Ҳаммамизга Аллоҳим сабр жамил ато этсин. Ислом акани Ўзи раҳмати ила чўлғагани рост бўлсин. Амин!

“Инна Лиллаҳи ва Инна Илайҳи Ражиъун”

Мавлон Шукурзода суҳбатлашди.

Довер, Нью-Жерси, АҚШ. 02.09.2016.

Суратлар муаллифнинг саҳифасидан олинди.

SHARE