Нью-Йоркда Мустақиллик байрамига бағишлаб ватандошлар сайли ўтказилди

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, бугун Нью-Йорк штати Бруклин шаҳарчасидаги “Kaiser Park”да мустақиллигимизнинг 25 йиллиги муносабати билан “Туркистон Америка” жамияти, “Uzbek TV New York” ҳамда Hozirchashu.com сайти ҳамкорлигида ташкил этилган дала сайли (Uzbek Picnic) бўлиб ўтди. Бу ҳақида Hozirchashu.com сайти хабар тарқатди.

Юртимизнинг барча гўшаларида бўлгани сингари океан ортида  ҳам энг улуғ, энг азиз байрамимиз бўлмиш Мустақиллик айёми катта шодиёналар билан нишонланди.

“Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” шиори остида бўлиб ўтган боғ сайлида катта қозонда миллий таомимиз палов тайёрланиб, ташриф буюрган меҳмонларга улашилди. Бир қатор хонандаларимиз томонидан янграган дилрабо куй-қўшиқлар шодиёна иштирокчиларига бир олам қувонч бағишлади. Нью Йоркда Мустақиллигимизнинг 25 йиллигига бағишланган байрам кечаси ниҳоясига етди, аммо байрам шукуҳи бардавом бўлишига ишонамиз.

33c398b51d3233600c11498c3e5ed68a

Мазкур боғ сайилини ташкил этишда ўзининг беминнат ёрдамини аямаган ҳамда ҳомийлик қилган бир қатор ватандошларимизга ҳамда “Silk Road Express” почта жўнатмалари компаниясига  ўз минттандорчилигимизни билдириб қоламиз.

Тадбиримизга ташриф буюрган Ватандошлармизга ҳам ўзимизнинг миннатдорчилигимизни билдириб қоламиз. Боғ сайилидан олинган суратлар билан фейсбук саҳифасида танишасиз.

SHARE