Кремль Ислом Каримовнинг тез орада соғайиб кетишини тилади

Кремль Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг даволанаётгани муносабати билан чуқур таассубдалигини билдириб, унинг тез орада соғайиб кетишини тилади. Бу ҳақда «ТАСС» ахборот агентлигига таяниб, Daryo.uz хабар тарқатди.

«Шубҳасиз, биз Ўзбекистон Президентининг касаллигидан чуқур ташвишдамиз, Москва унинг тез орада соғайиб кетишини тилайди», — деди Россия Президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков.

«Кремль Ўзбекистон Президентининг тез орада соғайиб кетишини тилайди», — таъкидлади Песков.

«Биз Ўзбекистон билан Президентларимизнинг яқинда бўлиб ўтган мулоқотлари натижаларига кўра белгиланган режалар доирасидаги муносабатларимизни қадрлаймиз», — қўшимча қилди у.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов стационар даволанишда эканини маълум қилди.

SHARE