Москвада юз берган ёнғинда 17 нафар қирғизистонлик ҳалок бўлди

Москва шимоли-шарқидаги омборда чиққан ёнғин туфайли 17 киши ҳалок бўлди, яна уч киши жароҳатланди.

Бу ҳақида Москва фавқулодда вазиятлар хизмати маълумотига асосланиб, «РИА Новости» хабар бермоқда.

«Типографик маҳсулотлар омборида рўй берган ёнғин оқибатида 20 киши жабрланди. Улардан 17 нафари ҳалок бўлди, қолган уч нафари шифохонага ётқизилди», — деб маълум қилган манба.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳалок бўлганларнинг барчаси МДҲ давлатларидан келган кишилардир. Манбанинг сўзларига кўра, ёнғинни ўчириш жараёнида 12 киши қутқарилган. Ҳалок бўлганларнинг барчаси меҳнат муҳожирлари бўлган. Уларнинг барчаси Қирғизистон фуқаролари бўлган.

Айрим манбаларнинг маълумотига кўра, ҳалок бўлганларнинг барчаси ухлаб ётганларида, олов тутинидан бўғилиб ўлганлигини қайд этмоқда.

“Интерфакс”нинг хабар беришича, омборда расман беш киши ишлаган. Ёнғин бўйича тегишли жиноий иш қўзғатилган.

SHARE