Ўзбекистонликлар байрам муносабати билан уч кун дам олади

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг йигирма беш йиллиги нишонланиши муносабати билан ҳамда аҳолининг дам олиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва иш вақтидан оқилона фойдаланиш мақсадида 2016 йил 4 сентябрь якшанба дам олиш куни 2016 йил 2 сентябрь жума кунига кўчирилди. Бу ҳақида Президент қарори имзоланди.

Унга кўра, 2016 йил 4 сентябрь якшанба куни эса иш куни деб эълон қилинди.

SHARE