Ислом Каримов Италия раҳбариятига таъзия билдирди

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Италия Республикаси Президенти Сержо Маттареллега 2016 йилнинг 24 август куни мазкур мамлакатнинг марказий қисмида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлиши ва вайронгарчиликларга олиб келган кучли зилзила муносабати билан самимий ҳамдардлик изҳор этилган мактуб йўллади.

    Бу ҳақида Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди. Давлатимиз раҳбари ўз мактубида қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамда жароҳатлаганларга ҳамдардлик ва қайғудошлик сўзларини етказишни сўради.

    Эслатиб ўтамиз, Италияда бўлган 6,4 магнитудали зилзила оқибатида 267 нафар киши қурбон бўлган, уларнинг орасида хорижий мамлакатлар фуқаролари ҳам бор.

    SHARE