Lex.uz порталига норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар эълон қилинадиган расмий манба мақоми берилди

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси — lex.uz порталига норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар эълон қилинадиган расмий манба мақоми берилди. Ушбу мақсадда “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги ва “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”ги қонунларга тегишли қўшимчалар киритилди.

Сенат матбуот хизматининг маълум қилиишча, бу қабул қилинаётган қонунларнинг мазмун-моҳиятини фуқаролар эътиборига ахборот-коммуникация технологияларининг замонавий воситаларидан фойдаланган ҳолда ўз вақтида ва тўлиқ етказиш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиб беради.

Сенаторларнинг фикрича, бу ҳам аҳолининг ҳуқуқий маданиятини оширишга, жойларда ҳуқуқни қўллаш амалиётини янада яхшилашга хизмат қилади.

SHARE