Қандай товарларни Ўзбекистондан олиб чиқиш тақиқланган?

    Қандай товарларни Ўзбекистон ҳудудидан олиб чиқиш тақиқланади?

    Даврон Ҳайдаров, Зангиота тумани

    Саволга Давлат божхона қўмитаси раиси ўринбосари Муталлибжон СОЛИЕВ жавоб беради:

    — Давлат хавфсизлигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш, шунингдек, Ўзбекистоннинг бошқа манфаатларидан келиб чиқиб, республика қонун ҳужжатлари ҳамда халқаро шартномаларига мувофиқ айрим товарларни республика ҳудудидан олиб чиқилиши чекланиши ёки тақиқланиши мумкин. Шунга кўра қуйидаги товарларни мамлакатимиздан олиб чиқиш тақиқланади:

    — дон маҳсулотлари (буғдой, сули, арпа, гуруч, маккажўхори, гречиха кабилар);

    — нон маҳсулотлари (ундан тайёрланган кондитер маҳсулотлари, пирожнийлар, ўзи ишлаб чиқарган печеньелардан ташқари);

    — ун ва ёрмалар;

    — ҳайвонлар ва қушлар;

    — гўшт ва гўшт маҳсулотлари;

    — шакар;

    — илмий, тарихий, маданий, бадиий аҳамиятга эга бўлган тарихий буюмлар (картиналар, скульптура ва бошқалар);

    — ўсимлик ёғлари;

    — тери хомашёси (ностандарт терилар ҳам), қоракўл ва тери-мўйна хомашёси (ностандартлари ҳам);

    — рангли металл парчалари ва чиқиндилари;

    — пилла, хом ипак, пилла ва ипак чиқиндилари;

    — полиэтилентерефталат.

    Tafsilot.uz сайтидан олинди.

    SHARE