Эркин Аъзам Ўзбекистон халқ ёзувчиси бўлди

“Тафаккур” журнали бош муҳаррири Эркин Аъзамов Ўзбекистон халқ ёзувчиси унвонига сазовор бўлди. Бу ҳақида Ислом Каримовнинг тегишли фармони эълон қилинди.

Эркин Аъзам 1950 йил 10 августда Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида туғилган. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист (1998).

ТошДУ (Ҳозирги ЎзМУ)нинг журналистика факултетини тамомлаган (1972). Дастлабки ҳикоялар тўплами — «Чироқлар ўчмаган кеча» (1977). «Отойининг туғилган йили» (1981), «Олам ям-яшил» (1984), «Жавоб» (1986), «Байрамдан бошқа кунлар» (1988), «Пакананинг ошиқ кўнгли» (2001), «Кечикаётган одам» (2002) каби қисса ва ҳикоялардан иборат китоблари нашр этилган. «Чантриморе», «Пиёда», «Пакана», «Дилхирож», «Эркак» каби экран асарларининг ҳаммуаллифи.

SHARE