Шаҳобиддин Зоиров Олимпия чемпиони бўлди

Бугун Рио Олимпиадасининг бокс мусобақаси -52 кг вазн тоифасида  юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Шаҳобиддин Зоиров ҳал қилувчи жангда рингга чиқди. У рақиби россиялик тажрибали боксчи Миша Алоянга нисбатан устунлик қилиб, Олимпия чемпиони бўлди.

Зоиров ярим финалда венесуэлалик Йоэль Финолга ҳеч қандай имконият қолдирмай, 3:0 ҳисобида ғалаба қозонганди.

SHARE