Бектемир Мелиқўзиев Олимпиада ўйинларининг кумуш медалини қўлга киритди

Рио Олимпиадасининг бугунги, 20 август куни бўлиб ўтадиган баҳсларида 75 кг вазн тоифасида Ўзбекистон боксчиси Бектемир Мелиқўзиев финал учрашувида кубалик спортчи Лопез Арлен билан рингга кўтарилди ҳамда рақибидан мағлуб бўлиб,Олимпиада ўйинларининг кумуш медалини қўлга киритди.

Бектемир Олимпиада ўйинлари доирасида бунгача 1/8 финал босқичида австралиялик Дэниэль Льюисни, чорак финалда ҳиндистонлик боксчи Викас Крижанни, ярим финалда эса мексикалик Мисаэль Родригесни мағлуб этди ва финалга чиқди.

Бектемир Мелиқўзиев 1996 йилнинг 8 апрель куни Фарғонда туғилган. Бектемир ўз фаолиятини ҳаваскорлик боксидан бошлаган.

2014 йилнинг январь ойида ҳаваскор боксчилар ўртамида ўтган Осиё чемпионатида 69 кг.ача бўлган вазн тоифасида Осиё чемпиони, ҳудди шу йилнинг апрель ойида ўтган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 69 кг.ача бўлган вазн тофиасида жаҳон чемпиони ва 2014 йилнинг август ойида ёшлар ўртасида ўтган Олимпиада ўйинларида 69 кг.ача бўлган вазн тофиасида чемпион бўлган.

2014 йилда эса 75 кг.гача бўлган вазн тоифасида Ўзбекистон, 2015 йилда эса Осиё чемпиони бўлган. 2015 йилги жаҳон чемпионатида эса финалга қадар етиб борган ва ўша баҳсда кубалик Арлен Лопезга мағлуб бўлган.

SHARE