Хива хони девонхонаси ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон маданий мероси рўйхатига киритилиши мумкин

    “Ўзархив” агентлиги томонидан жорий йилда ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон маданий мероси рўйхатига киритиш учун Ўзбекистон Республикаси Марказий давлат архиви сақловида бўлган Хива хони девонхонаси (Канцелярия Хивинского хана) фондининг 1200 дан ортиқ алоҳида қимматли ҳужжатларини киритиш жараёни амалга оширилмоқда. Бу ҳақида агентлик томонидан ташкил этилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

    Эслатиб ўтамиз, Самарқанд, Бухоро, Хива ҳамда Шаҳрисабз шаҳарлари муҳофаза этиладиган тарихий ёдгорликлар сифатида, Наврўз халқ байрами, Бойсун маданий муҳити, миллий мусиқа санъати — Катта ашула, Шашмақом, миллий ҳажв санъати — Аския эса номоддий маданий мерос объектлари сифатида ЮНЕСКО рўйхатига киритилган.

    2015 йилнинг март ва апрель ойларида Ўзбекистон ва Тожикистон ЮНЕСКОга палов билан боғлиқ маҳаллий маданият ва анъаналарни ушбу рўйхатга киритиш учун мурожаатнома йўллади.

    SHARE