Фазлиддин Ғойибназаров ҳам финал йўлланмасини қўлга киритди

Риода давом этаётган Олимпиада ўйинларининг бокс спорт тури бўйича рингга чиққан юртдошимиз Фазлиддин Ғойибназаров россиялик рақиби Виталий Дунайцев устидан ғалаба қозонди ва финал йўлланмасини қўлга киритди.

Шундай қилиб, Бектемир Мелиқўзиев, Шаҳобиддин Зоиров ва Фазлиддин Ғойибназаров финал йўлланмасини қўлга киритиб, Ўзбекистон учун олтин медални қўлга киритиш имкониятига эга.

SHARE