Шаҳобиддин Зоиров Олимпиада ўйинларида финал йўлланмасини қўлга киритди

Ўзбекистонлик боксчи Шаҳобиддин Зоиров Рио—2016 Олимпиадасининг 52 килограммгача бўлган спортчилари ўртасидаги турнири финалига йўлланма олди.

Венесуэлалик Йоэл Финолга қарши бўлиб ўтган жангда Шаҳобиддин рақибини мағлуб этди ва финал йўлланмасини қўлга киритди.

У олтин медаль учун 21 август куни хитойлик ёки россиялик боксчига қарши жанг қилади.

SHARE