Ўзбекистонда йўлларда телефондан фойдаланган пиёдалар жаримага тортилади

Ўзбекистон парламенти  Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни режалаштиряпти.

Унда йўл ҳаракати иштирокчиларининг айрим хатти-ҳаракатларига нисбатан тегишли жавобгарлик чоралари назарда тутилган. Жумладан, мотошлемлардан фойдаланиш қоидаларига амал қилинмаганда, нур қайтаргичли махсус жилет билан таъминланмаган транспорт воситасини бошқарганда, йўлнинг қатнов қисмида, шунингдек, пиёдалар ўтиш жойларида ҳаракатланаётган пиёдалар томонидан телефондан фойдаланилганда, теле-видеомаҳсулотларни кўриш, радио, аудиомаҳсулотларни эшитиш, китоб ёки даврий матбуот ўқиш учун хизмат қиладиган воситалар ҳамда эътиборни чалғитадиган бошқа электрон воситалардан фойдаланилганда, ҳаракатланаётган вақтда автомобиль салонидан тана қисмларини (қўлдан ташқари) чиқарган ҳолларда уларга нисбатан тегишли маъмурий жавобгарлик чоралари ўрнатилиши назарда тутилган.

Қонуннинг қабул қилиниши йўл ҳаракати иштирокчиларининг масъулиятини ошириш билан бирга йўл ҳаракати ҳодисалари содир этилиши камайишига ҳамда уларнинг олдини олишга хизмат қилади.

SHARE