Руслан Нуриддинов Рио Олимпиадасида Ўзбекистонга навбатдаги олтинни тақдим қилди

    Ҳозиргина якунига етган 105 килограммгача бўлган вазн тоифасидаги оғир атлетикачилар мусобақасида ҳамюртимиз барча рақибларини ортда қолдириб, олтин медални қўлга киритди.

    Руслан даст кўтаришда 194, силтаб кўтаришда 237 кг тошни ўзига бўйсундириб, Олимпиада чемпионига айланди. Олтин медал муборак, ЎЗБЕКИСТОН. Жаҳон рекордини янгилаган ҳамюртимиз 2008 йилги Олимпиада рекордини ҳам янгилади.

    Шундан сўнг Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида 25-ўринга кўтарилиб олди.

    Ўзбекистон олимпиадалар тарихидаги энг яхши натижаси рекордини (Афина-2004) янгилади. Ҳозирда 2та олтин камида (1 та кумуш), 4 бронза (камида яна 1та бронза) бор. Бу Ўзбекистон тарихидаги энг зўр натижа. Бунгача олимпиадалардаги энг яхши натижа 2 та олтин, битта кумуш ва иккита бронза медаллари эди.

     

    SHARE