Тошкент вилояти ҳокими алмашди

    Содиқ Собитович Абдуллаев Тошкент вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди. Бу ҳақида Ўзбекистон ҳукумати портали хабар тарқатди.

    “Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддаси 15-банди ва 102-моддаси ҳамда 2016 йил 12 августдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-4818-сон фармонига мувофиқ Содиқ Собитович Абдуллаев Тошкент вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди”, дейилади хабарда.

    Президентнинг ўша кунги фармони билан Исламджан Джасурович Эргашходжаев Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. У шу пайтга қадар ҳоким ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

    Маълумот учун, Исламджан Эргашходжаев 1970 йилда Тошкент вилояти Паркент туманида туғилган. 1995 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.

    Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимини эгаллагунига қадар у Тошкент вилояти Пискент тумани ҳокими бўлиб ишлаган, 2011 йилда Тошкент вилояти Оҳангарон тумани прокурори, 2009—2011 йилларда Оҳангарон шаҳар прокурори лавозимида фаолият юритган.

    SHARE