Ҳасанбой Дўстматов Рио—2016 олтин медалини қўлга киритди

Рио—2016 Олимпиадасига жўнаб кетган 11 нафар ўзбекистонлик боксчи орасидан Ҳасанбой Дўстматовга биринчи бўлиб финал жангига чиқиб келиш насиб қилди.

Олимпиаданинг олтин медаллари йўлида унинг рақиби колумбиялик Юберхен Мартинес эди.

Ҳасанбой Дўстматов ҳал қилувчи финалга қадар уч нафар рақибининг ҳар бирини учта раунд натижасига кўра мағлуб этишга муваффақ бўлганди. Булар: мексикалик Хоселито Веласкес, қозоғистонлик Биржан Жакипов ва америкалик Нико Эрнандес.

Ҳал қилувчи жангда ҳам аниқ ҳаракатлари билан ажралиб турган ўзбекистонлик спортчи рақибига имконият қолдирмади ва Ўзбекистон делегациясига Рио—2016 даги биринчи олтин медални тақдим этди.

Сўнгги бор Олимпиаданинг бокс турида ўзбекистонлик спортчи 16 йил аввал — Сидней Олимпиадасида зафар қучганди. Муҳаммадқодир Абдуллаевдан кейин яна бир олтин медаль Ҳасанбой Дўстматовга насиб қилди.

SHARE