Кумуш Раззоқова: Эстрадамизда бирор қўшиқ 10—15 йил яшаётганини билмайман

Хонанда Кумуш Раззоқованинг жуналист Наргиза Муродовага берган интервьюсида ўзбек ва дунё эстрадасига танқидий нигоҳ ташлади. Бу ҳақида «Дийдор азиз» нашри маълум қилди.

«Бугунги дунё ва ўзбек эстрадаси менга ёқмайди. Эстрада тушунчаси ўзлигини йўқотди, классик эстрада аллақачон таназзулга юз тутди. Масалан, Бейонсе дунё юлдузи, унинг миллионлаб мухлислари бор. Лекин уни хонанда деб билмайман. Қўшиқлари бақир-чақир, клиплари эса фаҳш ҳаракатларидан бошқа ҳеч нарса эмас. Ўзимизнинг эстарада-чи, бирорта қўшиқ 10—15 йил яшаяптими?

Байналминал оилада туғилган бўлсам-да, ўзбек тилини билишга интилардим. Бугун узуқ-юлуқ сўзларни истаганча талаффуз қилиб, қўшиқ куйлашаяпти. Ўзбек тилида қўшиқ куйлаб туриб, шу тилни билишга интилмаётган хонандалар оз дейсизми? Бу нафақат ўзи, балки халқ ва санъатга ҳам беҳурматлик эмасми?» — дея таъкидлади Кумуш Раззоқова.

SHARE