Оксана Чусовитина Рио-2016 Олимпиада ўйинларидан сўнг фаолиятини якунлайди

Ўзбекистонлик гимнастикачи Оксана Чусовитина Рио-де-Жанейродаги Олимпиада ўйинларидан сўнг профессионал фаолиятини якунлайди. Бу ҳақида у Синьхуа ахборот агентлигига берган интервьюсида маълум қилган.

41 яшар спортчимиз олтита Олимпиада қатнашган ягона гимнастикачи ҳисобланади. У 1992 йилда Барселонада ўтказилган Олимпиада ўйинларида олтин медални қўлга киритган.

“Мен ушбу спортни яхши кўраман. Менга ушбу спорт тури билан шуғулланиш, турли мусоабақаларда иштирок этиш ёқади. 2016 йилги Олимпиада ўйинларидаги мақсадим финалга чиқиш. Олимпиададан сўнг, менимча, профессионал фаолиятимни якунлайман”, дейди спортчимиз Синьхуа агентлигига.