Фарғонада 116 яшар отахон истиқомат қилади

    Фарғонанинг Чимён қишлоғидаги Қайилма кўчасида 5 нафар фарзанд, 30 нафардан ортиқ набира, 20 нафардан ортиқ чевараю эвараларнинг бобоси Бойдада Хўжаев истиқомат қилади. Бу ҳақида «Дарё» сайти хабар бермоқда.

    «Болаларим! Меҳнатдан асло қочманглар. Ҳалолликда гап кўп. Эл-юрт олдида ишлаб обрў топинглар. Чунки, ҳалол луқма еган, халқ хизматида бўлган инсон ҳеч қачон хор бўлмайди. Мен ана шу тамойилларга амал қилиб яшадим, доимо яхши ниятда умид билан кун кечирдим. Юртбошимизнинг умрлари узоқ бўлсин. Чекка ҳудудда яшашимга қарамасдан, ўз эътиборларини менга қаратиб, ўтган йили Мустақиллик байрами арафасида мени ‘Шуҳрат’ медали билан тақдирладилар. Оддий, кекса қишлоқ кишисига бундан ортиқ бахт бўлиши мумкинми?», – деди 116 ёшли отахон.

    daryo.uz
    daryo.uz

    «Дарё» мухбирининг қайд этишича, Бойдада Хўжаев анча тетик, гап-сўзлари жойида, ўтмиш воқеаларни яхши эслайди. У Усмон Юсупов номли Лоғон, Катта Фарғона каналлари қазилишида бевосита иштирок этган. Уруш йилларида фидокорона меҳнат қилиб, фронт ортини мустаҳкамлашга ҳисса қўшган.

    SHARE