Жанубий Кореяда прокуратура идорасидан қочиб кетган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди

    Жанубий Кореяда прокуратура органларидан қочишга уринган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. Бу ҳақида Ренхап ахборот агентлиги хабар тарқатди. У Кимчхон шаҳрида дастлабки тарзда ушлаб туриш муассасасида бўлган.

    Агентликнинг хабарига кўра, Йўлдошев деган шахс март ва июнь ойларида ўзбекистонлик аёлга таҳдид қилган, бироқ ўшанда унга айблов эълон қилинмаган. Полиция маҳкамаси уни топишда ёрдам берган кишига 4,5 минг АҚШ доллари миқдорида мукофот белгилаган.

    Йўлдшоев шу йилнинг 25 июль куни ҳибсга олинган ҳамда 1 август куни тергов учун қўли ечилган пайтда қочиб кетган. Қочиш сабаби ҳозирда ўрганилмоқда.

    Айни вақтда унинг қочиши билан боғлиқ ҳолатга ойдинлик киритилмоқда.  Қочқинни қидириш ишларига полиция ва қўриқлаш хизматининг 500 нафар ходими сафарбар этилган. У, бошланғич ҳибсхонадан 3,5 км узоқликда маҳаллий фуқаро хабаридан сўнг ушланган.

    SHARE